Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тожикистонлик актёрлар "Майсаранинг иши"ни Самарқандда ижро этади

Тожикистон Республиканинг Садриддин Айний номидаги давлат академик опера ва балет театри жамоаси шу йилнинг 15-18 октябрь кунлари Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида ўз репертуарларидаги томошабоп спектакллари билан меҳмонда бўлади.

Ундан аввалроқ, 14 октябрь куни Самарқандда Садриддин Айний номидаги давлат академик опера ва балет театри жамоаси ҳамда Самарқанд вилоят мусиқали драма театри ижодкорлари ҳамкорлигида “Дўстлик оқшоми” гала-концерти ташкил этилади.

Меҳмон театр жамоаси томонидан намойиш этиладиган спектакллар орасидан Сулаймон Юдаковнинг “Найрангҳои Майсара” (“Майсаранинг иши”), Фаттоҳ Одинаевнинг “Бузаки ҷингилапо” (“Жингалак туёқли эчки”) саҳна асрлари ўрин олган.

Насиба ЖОНТЎРАЕВА.