Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Томскда ҳалок бўлганлардан бири Каттақўрғон туманидан эмас. У Каттақўрғон шаҳридаги Ғарибмачит маҳалласида яшаган

Маҳалла раиси Зафар Тагаевнинг билдиришича, уни Россия Федерациясининг Томск шаҳрида ишлаш учун отаси чақирган. (Омон қолганлардан бири унинг отаси. У марҳумнинг онаси Зулпат Ҳасанованинг собиқ турмуш ўртоғи).

Марҳум Умид Каримович Ҳасанов оилада икки ўғил бир қизнинг тўнғичи бўлган. У шу пайтгача турмуш ўртоғи ҳамда икки нафар фарзанди билан (бир ўғил, бир қиз) Каттақўрғон шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида ижарада яшаб келган. Юридик коллежни тугатган турмуш ўртоғи айни пайтда вақтинча ишсиз бўлган.

Маҳалла раисига кўра, У.Ҳасанов Россияга 2019 йил 25 июнда ишлаб, уй олиш мақсадида кетган бўлган.

- Марҳумлар бугун Навоий шаҳрига олиб келиниши кутиляпти, - дейди Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Азиз Ибрагимов. - Умид Ҳасановнинг жасадини бу ерга олиб келиш ва тегишли расм-русумлар асосида дафн этиш бўйича барча ташкилий чоралар кўрилмоқда.

Албатта, келгусида оиласига ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан кўмаклашиш чоралари ҳам кўрилади.