Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Тошкент - Самарқанд" пуллик автомобил йўллари қурилиши режалаштирилмоқда

“Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4545-сон, 09.12.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорда хусусан, давлат-хусусий шерикчилик шартларида қуйидаги пуллик автомобил йўллари ва тоннеллари лойиҳалари айтиб ўтилган:

- “Қамчиқ” довонида янги пуллик тоннел қуриш, Жаҳон банки билан ҳамкорликда;

- “Тахтақорача” довонида янги пуллик тоннел қуриш, ЕТТБ билан ҳамкорликда;

- “Сирдарё – Бахт” шаҳарларини айланиб ўтувчи пуллик автомобил йўли қурилиши;

- “Тошкент – Самарқанд” пуллик автомобил йўли қурилиши;

- “Тошкент – Андижон” пуллик автомобил йўли қурилиши;

Юқоридаги янги лойиҳалар 2020 йил давомида ўрганиб чиқилиб, уни ижро этувчи ташкилотлар тендер асосида танлаб олинади. Тендер ғолиби билан шартнома 2021 йилнинг май ойида имзоланиши режалаштирилган.