Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Трамп алоқаларни бутунлай тўхтатиш билан Хитойга таҳдид қилди

Америка Қўшма Штатлари коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли Хитой билан алоқаларни бутунлай тўхтатиши мумкин, деб таъкидлади Дональд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида.

“Биз кўп иш қилсак бўларди. Алоқаларни бутунлай тўхтатишимиз ҳам мумкин эди. Сиз шундай қилганингизда нима бўларди? Агар алоқаларни бутунлай бекор қилганингизда, 500 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги маблағни тежаб қолган бўлардингиз”, деди Трамп сенаторлардан бири томонидан киритилган хитойлик талабаларга виза берилишини бекор қилиш таклифига изоҳ сўраган бошловчига.

АҚШ Президенти ХХР етакчиси Си Цзиньпин билан муносабатлари яхши эканини, бироқ айни вақтда ўнга қўнғироқ қилишни истамаётганини таъкидлади.

Бир кун илгари республикачи сенатор Линдси Грэм коронавирус тарқалишига йўл қуйганлиги сабабли Хитойга қарши санкциялар эълон қилинишига доир “COVID-19 учун жавобгарлик”  қонун лойиҳасини  кўриб чиқилиши учун сенатга киритганини маълум қилди. Ҳужжат агар Пекин коронавирус келиб чиқиши тўғрисидаги тўлиқ ҳисобот тақдим этмаса, Хитойга қарши санкциялар қўлланилишини назарда тутади. Қонун лойиҳасини ёқлаб 8 нафар республикачи сенатор овоз берди.

Бунга жавобан Хитой ҳукумати қатъий эътироз билдирди ва АҚШга қарши санкциялар билан жавоб қайтарилишини маълум қилди.