Трампни қўлловчи консерватив сиёсий фаол Чарли Кирк суиқасд оқибатида ҳалок бўлди
- 11.09.2025 10:13
- 60
- Хориж

10 сентябрь куни АҚШнинг Юта штатидаги Utah Valley University кампусида машҳур консерватив сиёсий фаол ва республикачилар партияси намояндаси Чарли Киркга суиқасд қилинди. У нутқ сўзлаётган пайтда номаълум шахс томонидан бўйнига ўқ узилган.
Зудлик билан шифохонага етказилди, аммо тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижа бермади.
Маълумотларга кўра, ҳодиса жойида хавфсизлик кучлари ҳаракатлантирилган. Илк хабарларда гумондор қўлга олингани айтилган бўлса-да, кейинчалик бу маълумот рад этилди. Тергов ишлари давом этмоқда, аниқ айбдор шахс ҳозирча тасдиқланмаган.
Президент Дональд Трамп ўз чиқишида Киркнинг ўлими ҳақида афсус билан хабар берди ва бу ҳодисани Америка сиёсий ҳаётидаги жиддий воқеа сифатида баҳолади.
Теглар:
Трамп
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Талабалар тураржойи муаммосига нега ечим топилмаяпти?
- 57 дақиқа аввал
- Таълим
Ёшларнинг хатоси аслида бизники
- 2 соат аввал
- Жамият