Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Туркия суди ваъзхонни 1075 йилга озодликдан маҳрум қилди

Истанбул суди таниқли ислом ваъзхони Аднан Октарни айбдор деб топиб, 1075 йилга озодликдан маҳрум қилди, дея хабар берди NTV.

Октар 2019 йил июль ойида жиноий ташкилот тузиш, болаларга жинсий зўравонлик, жинсий эксплуатация, ўғирлик, қийнаш, зўрлаш, одам ўғирлаш, ҳарбий ва сиёсий жосуслик, диний эътиқодлардан фойдаланган ҳолда фирибгарлик ва инсон ҳиссиёти, шахс дахлсизлигига тажовуз, ҳужжатларни сохталаштириш каби жиноятларда айбланиб, ҳибсга олинган.

Октар билан биргаликда ушбу жиноий ишда 236 киши турли хил қамоқ жазоларини олди.

Ҳорун Яҳё тахаллуси билан танилган Октар Туркияда псевдо-илмий йўналиш ёзувчиси. Сиёсий, диний ва илмий-оммабоп мавзуларга бағишланган, 76 тилга таржима қилинган 300 дан ортиқ китоб муаллифи. Диний секта раҳнамоси қўлга олинишдан олдин ўз каналида «Kedicik» кўрсатуви бошловчиси бўлиб фаолият юритган.

1986 йилда Октар «дин, диний ҳис-туйғулар ҳамда муқаддас қадамжолардан фойдаланиб, совет давлатининг ижтимоий, иқтисодий ёки сиёсий тузилишини қисман ўзгартиришда айбланиб, ҳибсга олинган. Ўшанда суд жиноий таркиб йўқ, деган қарорга келгани боис Октар оқланиб, ҳибсдан озод қилинган эди.

Г.Холдорова тайёрлади.