Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургут ГЭСда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ тизимидаги Самарқанд ГЭСлар каскади таркибидаги Ургут ГЭС Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги Қуйиқишлоқ манзилида жойлашган. ГЭС айланма равишда оқиб ўтувчи Дарғом каналида бунёд этилган.

Ҳудудда аҳоли ва фермер хўжаликларини электр энергияси билан таъминлашдаги муаммоларни бартараф этиш ҳамда кичик дарёларнинг энергетик салоҳиятидан самарасиз фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида Ургут ГЭС қурилган.

Таъкидлаш лозимки, Ургут ГЭСнинг қурилиши 2003 йилда бошланиб, 2004 йилда якунига етказилган эди. ГЭСнинг жами қуввати 3 МВт.га тенг.

Ургут ГЭС мини ГЭСлар туркумига киради. Гидротурбина тури – пропеллерли, иш ғилдирагининг диаметри – 1250 миллиметр.

Ҳозирги кунда Ургут ГЭСда техник таъмирлаш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Ишчи-ходимлар ва таъмирловчи усталар томонидан техник қурилмаларда кичик таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.