Ургутлик ҳайдовчи 3 йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ажралди

2020 йил 22 июнь куни соат 11:50 ларда Ургут шаҳрида яшовчи фуқаро С.С. спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда ўз бошқарувида “Нексия” русумли автомашинасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари ҳамда суғурта полиси бўлмасдан Ургут шаҳар Навоий шоҳ кўчаси бўйлаб бошқариб бораётганлиги, шу ҳудудда хизмат олиб бораётган Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан аниқланиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари жараёнида ҳайдовчи С.С.нинг муқаддам ушбу турдаги ҳуқуқбузарликни бир неча марта содир қилганлиги, хусусан, Ургут туман маъмурий суди томонидан 08.11.2017 йилда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 1-қисми ва 128-моддаси 1-қисми билан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 2 йилу 6 ой муддатга маҳрум қилиш жазоси, 16.01.2018 йилда МЖтКнинг 131-моддаси 2-қисми билан 7 сутка маъмурий қамоққа олиш жазоси, 15.10.2019 йилда худди шундай ҳуқуқбузарлик билан 8 сутка маъмурий қамоққа олиш жазоси қўлланилганлиги аниқланган.
Ургут туман маъмурий судининг 2020 йил 3 август кунги қарори билан ҳайдовчи С.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддаси 1-қисми, 135-моддаси 1-қисми ва 1351-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топиб, шу Кодекснинг 34-моддасига асосан унга нисбатан узил кесил транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 3 йил муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Акмал АЛИМОВ,
Ургут туман маъмурий
судининг раиси.