Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

UzAuto Motors аввал фойдаланилган автомобиллар савдосини йўлга қўйди

UzAuto Motors компанияси Trade-in дастури бўйича махсус текширувлардан ўтган, фойдаланилган автомобилларни харид қилишни таклиф қилмоқда.

Маълум қилинишича, Trade-in дастури доирасида дилерга топширилган ҳар бир фойдаланилган автомобиль махсус технология асосида мутахассислар томонидан сотувдан олдинги тайёргарликдан ўтади.

Дастур асосида компаниянинг юқори малакали мутахассислари томонидан автотранспорт воситаларида аниқланган барча нуқсонлар асл эҳтиёт қисмлардан фойдаланган ҳолда бартараф этилади. Камчиликларни тузатиш учун ишлатиладиган барча эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи томонидан кафолатланади. Ишлатилган автоуловни ваколатли дилерлардан харид қилиб, харидор сотиб олган транспорт воситасининг сифати ва ишончлилигига ишонч ҳосил қилиши мумкин.

Trade-In.uz сайтида махсус текширув ва тайёргарликдан ўтган фойдаланилган автомобилларнинг кенг тури мавжуд. Харидор молиявий имкониятини ҳисобга олган ҳолда эҳтиёжига мос келадиган автомашинани танлаши мумкин: https://trade-in.uz/cars.