Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ватан ҳақига муножот

Археолог Амриддин Бердимуродовнинг Амир Темур ва темурийлар даври тарихи, Самарқанд ҳамда Ўзбекистон ўтмишига дахлдор қизиқарли мақолаларини “Зарафшон” газетаси саҳифаларида кўп ўқигансиз. Олимнинг кўплаб мақолалари ва китоблари Россия, Франция, Япония, Хитой, Жанубий Корея, Италия, Голландия каби мамлакатларда ҳам нашр этилган.

Амриддин Бердимуродов яқинда “Ватан ҳақига муножот” номли публицистик асарини ёзиб тугатди.

Эътиборингизга муаллифнинг ушбу асарида келтирган Самарқанд ҳақидаги айрим маълумотларни ҳавола этамиз:

“Жасур Спитамен билан жанг қилайвериб, бирор натижага эриша олмай тинка-мадори қуриган, минглаб аскарларидан жудо бўлган Искандар унга битим таклиф қилади. Юнон подшоси Спитаменга ўз элчилари орқали: “Агарда шартларимга рози бўлсанг, сен Самарқанд ҳукмдори бўлиб, шоҳона яшайверасан”, дейди. Аммо Спитамен Ватанни ёв қўлига топшириб, бир қисмида давру даврон суришни хоҳламайди. У Ватанини яхлит, озод кўришни хоҳлайди. Шу йўлда шаҳид бўлади...”.

***

“Амир Темур Ватаннинг шаъни, ор-номуси, эркини деб Самарқанддан то Қора денгиз бўйларигача, Олтин Ўрдадан шимол тундрасигача, Амударёдан то Нил дарёси қирғоқларигача от сурди. Ватандошларининг мўғуллар топтаган ғурурини кўтариш учун осмонўпар бинолар барпо қилди. Агарда Соҳибқирон хоҳласа йиққан бойликларини бемалол совуриб, шоҳона айш-ишратда яшаб ўтиши мумкин эди”.

***

“Темурийлар даврида пойтахт Самарқанд улкан ижодий лабораторияга айланган, бу муаззам шаҳарда янги фикрлар ғоялар ва кашфиётлар туғилган. Сўнгра маромига етгач, худди қуёш нурлари каби Ер юзига тарқалиб кетган”.