Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи жомбойлик пиллакор муаммосини ҳал қилди

Жомбой туман халқ қабулхонасида Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Нуриев сайёр қабул ўтказди.

– Оиламиз билан ҳар йили пилла етиштирамиз, – дейди туманнинг Бешбола маҳалласида яшовчи Зуҳра Нажмиддинова. – Меҳнатимиз эвазига режани ҳам бажардик. Аммо иш ҳақига келганда муаммолар пайдо бўлди. Бунинг қонуний ечимини сўраб сайёр қабулга мурожаат қилдим. Адлия ходимларига раҳмат. Мурожаатимни жойида ҳал этишди.

Қабулда сектор раҳбарлари, туманда фаолият юритаётган суд раислари ҳамда корхона-ташкилотларнинг масъул ходимлари фуқаролардан келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида ҳал этишга эътибор қаратди.

Нафақа тайинлаш, алимент тўлови, моддий ёрдам ва банкдан кредит олиш масалалари борасидаги мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар мутахассислар томонидан қонуний тартибда ўрганиладиган бўлди.

Сайёр қабул давомида аҳоли ўртасида “Street law” лойиҳаси доирасида ижтимоий сўров ҳам ўтказилди.