Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хорижлик шифокорлар жарроҳлик амалиёти ўтказди

Жорий йилнинг 19-21 февраль кунлари Самарқанд давлат тиббиёт институти ташаббуси билан СамДТИнинг 2-сон клиникаси (Болалар хирургия маркази)да Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқотлар тиббиёт университети профессор-олимлари - И.Бабанин ва В.Шарунов томонидан тиббий кўрик ташкил этилди.

Унда катта ёшдаги эркаклар ва ўғил болаларда учрайдиган урологик касалликлар бўйича 40 нафар яқин беморга юқори малакали тиббий xизмат кўрсатилиб, бепул тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди, 8 нафар беморда замонавий малоинвазив (эндоскопик) усулларда жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

- Кўпчилик беморлар эътиборсизлик натижасида бундай касалликларга дучор бўлишади, - дейди профессор Игорь Бабанин. – Аммо, бу хасталикларни олдини олиш мумкин. Бу ерга келиб, ўзимиз ҳам ҳамкасбларимиз билан урологик касалликларнинг олдини олиш борасида тажриба алмашдик, улардан кўп нарсаларни ўргандик. Сафаримиз жараёнида ўнлаб беморлар ҳаёти учун хавфли бўлган касалликдан фориғ бўлишда ёрдам берганимиздан хурсандмиз.

Шунингдек, хорижлик тажрибали шифокорлар самарқандлик маҳаллий врачлар учун жарроҳлик маҳорат дарсларини ҳам ўтаб беришди.

Дилмурод ТЎХТАЕВ.