Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Янгиободда стационар телефон алоқаси ҳам, интернет ҳам яхшиланади

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни айрим ижтимоий тармоқларда “Ёмғир ёғса ё шамол бўлса, маҳалламизда ҳафталаб телефонсиз қолади” номли шикоят хати эълон қилинган эди. Унда, жумладан, шундай дейилган:

“Самарқанд вилояти Булунғур тумани Янгиобод маҳалласидан ёзмоқдамиз. Маҳалламизда стационар телефон алоқаси ва интернет бутунлай расво ҳолатда. Озгина ёмғир ёғса ё шамол бўлса, 3-5 кун давомида алоқа узилиб қолади. АТСга мурожаат қилавериб асабимиз бузилади. Монтёрларни ялиниб зўрға олиб келамиз. Стационар телефон ва интернет ишига масъул идоралардан амалий ёрдам кутиб қоламиз”.

«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси Самарқанд филиали Булунғур туман телекоммуникация боғланмаси маъмурияти ушбу мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қилди:

«Туманда телекоммуникация боғланмасига қарашли жами 12 та қишлоқ станциялари мавжуд. Ҳозирда ушбу станциялар кабел линия хўжаликларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бу тайёргарлик ишларини ноябрь ойи охирига қадар тўлиқ тугаллаш белгиланган.

Бугунги кунда “Килдон ҚТС”да таъмирлаш ишлари тугалланиб, Янгиобод маҳалласидаги “Булунғур ҚТС”га ўтилган. Ушбу мурожаатда келтирилган кабел линиялари тўлиқ таъмирланди.