Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Яшаш учун энг қулай шаҳарлар номлари айтилди

Ҳар йили Британиянинг Economist журнали томонидан ўтказиладиган танловга кўра, Вена яна бир бор яшаш учун энг қулай шаҳарлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. 

Ўтган йили Вена илк бор Австралиянинг Мельбурн шаҳридан ўзиб кетди. Кўп йиллардан бери рейтинг етакчиси бўлиб келаётган Мельбурн 2019 йилда ҳам иккинчи ўринни банд этди. Учинчи ўринни, Япониянинг Осаку шаҳрини кейинги поғонага тушириб юборган – Сидней эгаллади.

Москва 68 ўрнини сақлаб қолди. Сербиянинг Белград шаҳрида, Ханое (Вьетнам) ва Киевда (Украина) ҳаёт тарзи бир мунча яхшиланган.

Сўнгги ўриндан иккита юқори поғоналарни, ўтган йилгидек Дакка (Бангладеш) ва  Лагос (Нигерия) эгаллади. Рейтингнинг энг сўнгги поғонасини, мутахассислар томонидан яшаш учун энг ноқулай шаҳар деб топилган - Дамашқ эгаллади.

Рейтинг ўттиздан ортиқ кўрсаткичлар асосида тузилади, жумладан, барқарорлик, соғлиқни сақлаш даражаси, мамлакатни маданий ривожланиши, таълим соҳаси, атроф-муҳит тозалиги ва инфраструктура ривожи.