Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Зарафшон»нинг бугунги (2019 йил 12 ноябрь, №142) сонида ўқинг

10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида “Валдай” халқаро мунозара клубининг Х Осиё конференцияси ўтказилди. Анжуманда иштирок этган Ўзбекистон, Россия, Хитой, Германия, Япония, Швеция, Ҳиндистон, Филиппин, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон экспертларининг хулосаси шундай бўлди: «Россия Евросиёдаги йирик мамлакат бўлса-да, ҳудуддаги давлатлар билан ўзаро муносабатлардан холи ривожлана олмайди. Минтақа марказида жойлашган Ўзбекистон билан кенг миқёсли ҳамкорлик мавжуд муаммоларни ижобий ҳал этишда муҳим ўрин тутади. “Валдай” конференцияси бунинг учун қулай имкониятдир».

***

Самарқанд шаҳрида йўналишсиз таксиларда нега таксометр йўқ? Бу саволга вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Инатилло Ҳамроев қандай жавоб берди?

***

Ўттиз йилдан бери битта мактабда она тили ва адабиёт фанидан дарс бериб келаётган ўқитувчи «нопедагог»лиги туфайли ишдан четлаштирилди. 60 ёшни қоралаб қолган тажрибали муаллим энди қайта тайёрлов курсида ўқиши керак экан. Бу қанчалик тўғри? Тафсилотлар билан «Директор ва ўқитувчи нега келишолмаяпти?» мақоласида танишинг.