Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 10 март №32) сонида ўқинг

Газетамизнинг шу йил 27 февраль, 26-сонида “Хотира майдонлари хотирадан кўтарилганми?” сарлавҳали танқидий мақола берилган эди. Унда вилоятимизнинг Иштихон, Оқдарё, Булунғур, Тойлоқ ва Самарқанд туманларидаги Хотира майдонлари ҳолати, улардаги мавжуд камчиликлар, баъзиларининг таъмирталаблиги қаламга олинган эди. Хўш, бу камчиликлар бартараф этилдими? Бу ҳақда газетанинг ушбу сонида босилган “Хотира майдонларига эътибор қаратилди” мақоласи орқали билиш мумкин.

***

Камбағаллик нима? Фақирлик-чи? Орамизда камбағаллар кўп. Аммо боқимандалар-чи? Камбағалнинг қўлига қачон қармоқ берамиз. Балки қандай қилиб балиқ овлашнинг йўлни билмас. Йўлни билмаганга ўргатса бўлар, аммо истамасачи?! Хулоса қандай бўлади? Умуман, камбағалликни камайтиришнинг қандай усуллари бор? Дангасаларнинг қўлига қармоқ бериш уларни меҳнат қилишга даъват этиш керак эмасми? Балки бу тизимлилик доирасида ёш авлодга ҳалолликни, меҳнатсеварликни болаликдан чуқур сингдириш шартдир?

***

Тўй ва маъракаларни тартибга солиш бўйича қарор қабул қилингани ва жиддий ҳаракатлар бошланганига гувоҳ бўляпмиз. Аслида тўй ва маъракаларнинг камчиқим ўтказилишини таъминлашга киришишдан асосий мақсад дабдабабозликларнинг олдини олиш, аҳолининг тўй қилиши учунгина четга чиқиб, оиласидан узоқда яшаши каби ҳолатларга чек қўйишдан иборат эди. Эндиликда ҳақиқатан ҳам тўйлар 200-250 киши билан ўтмоқда. Низом асосида тўйларни тартибга солиш ишлари амалга оширилаётганига ҳам гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу яхши. Лекин ресторанларда нарх кўтарилиб кетганини қандай изоҳлаш мумкин?