Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 21 март №37) сонида ўқинг

Дунё иқтисодиёти коронавирус пандемияси туфайли 2,7 триллион АҚШ доллари миқдорида зарар кўриши мумкин. Бу Буюк Британиянинг йиллик ялпи ички маҳсулоти дегани. Яна 2020 йилда дунёда иқтисодий ўсиш 2,3 фоизга пасайиши башорат қилинмоқда.

Хўш, коронавирус пандемияси Самарқанд иқтисодиётига таъсири қандай? Чунки вилоятимизнинг ташқи иқтисодий фаолиятида Хитой Россия ва Туркиядан кейин учинчи ўринда туради. Агар Хитойнинг экспортдаги улуши 10-12 фоиз бўлса, импортдаги улуши 21,75 фоиз. Содда қилиб айтганда, вилоятимиз импортининг 1/5 қисми Хитойга тўғри келмоқда.

*

Табиатнинг белги ва аломатлари халқнинг узоқ йиллар қуёш, ой ва бошқа коинот жисмларини кузатиши маҳсулидир. Унга асосан деҳқон, боғбон ва чорвадорлар учун тақвимлар (календарь) ҳам тузилган. Улардан бири ҳижрий-шамсий (1370) тақвимидир. Хўш, ушбу тақвимга кўра, ҳамал ойида деҳқончилик қай тарзда кечади? Чорвачилик-чи? Об-ҳавода қандай ўзгаришлар кузатилади? Савр (бузоқ) ойининг қандай ўзига хос жиҳатлари бор? Бошқа ойларда-чи?

*

Америкалик олимлар бактериялар ёрдамида «тирик» бетон яратибди. Улар ўз-ўзидан тикланиш қобилиятига эга бу бетонлар бутун жаҳонда шаҳарсозлик асоси бўлишини башорат қилмоқда. Бактерияли таркиб маълум шароитда бетоннинг тўлиқ тикланишини таъминлайди. Мисол учун, янги технология бўйича тайёрланган ғиштни синдирсангиз гидрогел ва қум аралашмасига ботириб яна тиклаш мумкин. Қуёш таъсири ва гидрогелдан сингувчи модда бактерияларни том маънода тирилтиради ва олдинги кўринишига келишга ёрдам беради. Олинган материал бетон сингари мустаҳкам.