Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 8 февраль, №17) сонида ўқинг

Вилоят ҳокими Самарқанд шаҳридаги Боғишамол саноат касб-ҳунар коллежида аҳоли учун сайёр қабул ўтказди. Эрталаб соат 8:00 да бошланган қабул 16:00 гача давом этди. Нега? Унда фуқаролар асосан қандай муаммо билан мурожаат қилди? Бугун уларни нима қийнаяпти? Вилоят ҳокими ҳайкалтарошнинг устахонасига нега боришини билдирди? “Универсал ўқув доскаси” яратган оддий ўқитувчини ким рағбатлантиради, унинг ишини ким оммалаштиради? “Снос” қилинган иморатлар учун нега шу пайтгача компенсация пули тўлаб берилмаган?
***
Бугунги кунда Самарқанд вилоятидаги 16 туман ва шаҳар ҳокимликларида, 35 та давлат ва хўжалик бошқарув органларида ахборот хизматлари фаолият кўрсатмоқда. Бошқа ташкилотларда ахборот хизмати фаолиятини йўлга қўйиш нега қийин кечмоқда? Ахборот хизматлари бугун ўз вазифасини қай даражада уддаламоқда? Журналистлар ахборот хизмати фаолиятидан нечоғлик рози? Бу саволларга “Ахборот хизматлари: Ташкилот “юзи” бўлиш осонми?” мақоласи орқали жавоб оласиз.
***
...Дўхтир опа дарвозадан чиқиб қараса, кўчада бир эмас, бир тўда қўй турибди. Ҳайрон бўлиб бунинг сабабини сўрайди. Шунда мўйсафид опага, ўша битта қўй вақт ўтиши билан шунча бўлганини ва бу қўйларнинг ҳаммаси унга тегишли эканини айтади. Шубҳасиз, ушбу воқеа Ургутда дув-дув гап бўлади ва Ўлмас Жамолнинг ҳам эътиборига тушади. Ўлмас ака бундан таъсирланиб, ҳикоянамо бир нарса ёзади-да, марказий газеталардан бирида чоп эттиради. Орадан анча муддат ўтгач, Тошкентда бўлган чоғида Ўлмас Умарбеков у кишига янги бир драматик асар ёзаётгани ва асар сюжетида у ёзган ҳикоядаги воқеадан фойдаланганлигини айтиб, бунга муаллифдан ижозат сўрайди. Натижада, ана шу воқеий ҳикоя асосида адиб Ўлмас Умарбековнинг “Қиёмат қарз” номли машҳур драмаси дунёга келади.