Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 9 январь, №3) сонида ўқинг 

Чоршанба – ёшлар куни. Кеча вилоят ҳокими Э.Турдимов Миллий гвардия вилоят бошқармаси шахсий таркиби билан учрашди. Учрашувда 2019 йилда ёшлар, шу жумладан, Миллий гвардия хизматчилари учун амалга оширилган ва жорий йилда қилинадиган ишлар ҳақида сўз борди. Мулоқот чоғида тизимда хизмат қилаётган ёшлар яратилган шароитлардан мамнун экани, шу боис хизмат вазифасини ўташ давомида ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик хислатларини намоён қилишларини, жойлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда ижтимоий фаол бўлишларини таъкидлашди. 

*** 

2019 йил 22 декабрь куни ўтказилган сайлов халқимиз учун муҳим синов бўлди. Хўш, сайловлардан қандай сабоқ чиқардик? Бу жараён ҳокимият иш услуби самарасини нечоғли белгилади? Депутатликка номзодларни кўрсатиш жараёнида ҳуқуқий мезонларга нечоғи риоя қилинди? Сиёсий, маънавий, илмий мезонларга қатъий риоя қилишда муаммолар бўлмадими? Газетамизнинг «Сайловлар сабоғи ҳокимият иш услуби самарасини белгилайди» мақоласини ўқинг, бу саволларга жавоб топасиз. 

*** 

Матбуот, телевидение, ижтимоий тармоқларда аҳолининг энг кўп мурожаатлари ободончилик муаммолари билан боғлиқ бўлмоқда. Бирида ўттиз йилдан буён қишлоқнинг йўли ёки кўчаси пиёда ва транспортда юриб бўлмайдиган ҳолатга келиб қолганлиги ҳақида шикоят қилинса, бошқасида ичимлик сув, электр таъминоти муаммолари одамларни қийнаб келаётгани куйиниб ёзилади. Ажабланарлиси, тегишли портал ва секторларга мурожаат келиб тушгач, кўп жойларда дарҳол кўчани таъмирлаш ёки ичимлик сув қувури ётқизиш, электр сими тортиш ишлари бошланади. Демак, масъулият ҳис этилса, вазифага астойдил киришилса имконият бор. Савол туғилади. Хўш, ҳафта-ўн кунда ҳал бўладиган муаммо нега йиллар давомида одамларни қийнаб, пайсалга солиб келинади?..