Қўшработда 100 гектар ери борлар ҳам “темир дафтар”га киритилган. Нега?

Қўшработ туманидаги 42 та маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 131 минг 132 нафар аҳолидан 28 минг 451 нафари (1966 оила) “темир дафтар” га киритилган.

Қайта ўрганиш жараёнида маҳалланинг нотўғри тавсияси билан ўнлаб оилалар “камбағал” деб топилган. Айтишларича, “Халқ банки” туман филиали раҳбарининг укаси ҳам “таниш-билиш”чилик билан рўйхатга қўшилиб қолган.

Шунингдек, Навкат маҳалласида яшовчи Ш.Ўралов укаси билан бирга 100 гектарлик фермер хўжалигини юритаётгани учун рўйхатдан чиқарилган.

Тумандаги 3-сектор раҳбарининг айтишича, ҳудуддаги маҳаллаларда ўндан ортиқ шундай ҳолат аниқланган.