Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Янги автомобил эҳтиёт қисмлари савдо маркази иш бошлади

“AVTO MALL SAMARQAND” автомобиль эҳтиёт қисмлари савдо мажмуасининг очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Самарқанд тумани “Янги ариқ” МФЙ  ҳудудидаги 11 гектар майдонда янги савдо комплекси ташкил этилди. Автомобиль эҳтиёт қисмлари савдосига мўлжалланган савдо маркази "Нурли келажак ишонч сервис” МЧЖ томонидан 500 миллиард сўмлик лойиҳа асосида қурилди. Савдо маркази 3.5 гектар майдонни эгаллаган.

- Ушбу савдо мажмуаси “Univer Pro Stile” МЧЖ лойиҳаси асосида бунёд этилди, - дейди "Нурли келажак ишонч сервис" МЧЖ раҳбари Акбарали Қаюмов. - Савдо марказининг 1-қаватида автомобиль эҳтиёт қисмлари савдосига мўлжалланган 751 та савдо дўкони, 2 та банк филиали, 2 та автосалон ва 1 та енгил автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси ҳамда 2300 та автомобиль сиғимига эга автотураргоҳ ўрин олган. Савдо маркази Самарқанд шаҳри марказидан 10 километр масофада Самарқанд халқа йўлида жойлашган.

Савдо маркази тўлиқ фаолият бошлаши 3 мингта иш ўрни яратилади.

- Маҳалла аҳолиси асосан қишлоқ хўжалиги билан шуғулланади, - дейди Дўстлик МФЙ ҳоким ёрдамчиси Баҳодир Абдураҳмонов.  - Бу ерлар сой, жарлик, нотекс, ташландиқ эди. Қисқа муддатда қишлоғимиз атрофини саноат, хизмат кўрсатиш ҳудудига айлантирилди.Тадбиркорлар давлатимиз раҳбари бераётган имкониятлар сабаб катта ҳажмдаги ишларни бажаришяпти. Барча шарт-шароитларга эга бўлган автомобиль эҳтиёт қисмлари бозорининг ишга тушиши биз учун ҳар томонлама қулайлик яратмоқда. Бу жойдан маҳалламиздан кўпчиликнинг бандлиги таъминланди. Халқимизда “Бозори обод эл, бой бўлади” деган гап бор, маҳалладошларимиз бой бўлсин. Ушбу бозор атрофида 4-5 та маҳалла жойлашган, ишчиларни бозорга келиб-кетиши учун автобус қатнови ҳам йўлга қўйилмоқда.

Савдо марказининг тантанали очилиш тадбирда вилоятдаги давлат ва жамоатчилик фаоллари, маҳалла аҳолиси иштирок этди.