Самарқанд хоккей бўйича Осиё ва Океания кубоги мусобақасига мезбонлик қилмоқда
Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида хоккей бўйича 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Осиё ва Океания кубоги старт олди.
Мусобақанинг кееча бошланган илк кунида амалдаги чемпион - Ўзбекистон U-18 терма жамоаси дастлабки ўйинини ўтказди. Эрон U-18 жамоасига қарши кечган беллашувда вакилларимиз 19:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шунингдек, Таиланд терма жамоаси Қувайтни 56:0 ҳисобида тор-мор этди. Терма жамоамизнинг иккинчи ўйини эртага соат 19:30 да Малайзия U18'га қарши кечади.