8-9 ноябрь кунлари “Samarkand Marathon-2025” анъанавий халқаро хайрия марафони бўлиб ўтади

Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган марафонда 40 га яқин давлатдан 8 минг нафардан зиёд иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.

Мусобақа дастурига кўра, дастлаб “KIDS RUN” йўналишида 3 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар ўртасида 60, 300, 600 ва 1000 метр масофаларга пойгалар ташкил этилади.
Марафоннинг асосий беллашувларида иштирокчилар 5, 10, 21.1, 42.2 километр масофаларни босиб ўтади.
42.2 километрлик беллашув учун ҳомийлар томонидан пул мукофоти таъсис этилган бўлиб, биринчи ўринга 30 миллион сўм, иккинчи ўринга 25 миллион сўм ва учинчи ўрин учун 20 миллион сўм берилади.
Марафон доирасида турли ёш тоифасида ва имконияти чекланган шахслар ўртасида ҳам пойгалар ташкил этилади.