12 декабрдан ҳаво ҳарорати меъёрдан -8 -10 даражагача пасайиши кутилмоқда
"Ўзгидромет" маълум қилишича, жорий йилнинг 12-15 декабрида Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Урал ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади.
12-14 декабрь кунлари республикада вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) бўлади.
Тоғ ва тоғ олди туманларда 12-13 декабрь кунлари ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, айрим ҳудудларда кучли ёғингарчилик кутилмоқда. Шунингдек, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Республика бўйича ҳаво ҳарорати меъёрдан -8-10 даражагача пасайиши кутилмоқда.
13-15 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечалари -3…-8 даражача, кундуз кунлари 0...+5 даражагача, шимолда кечалари -7...-12 даражагача, баъзи жойларда -14...-16 даражагача, кундуз кунлари +2...-3 даражагача пасаяди.