13 минг 700 дан ортиқ ўқувчи иншолар танловида иштирок этмоқда

Самарқанд вилояти мактабларида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллиги кенг нишонланмоқда.
Вилоятдаги барча умумий ўрта таълим мактабларининг 9-, 10-, 11-синф ўқувчилари ўртасида “Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим!” мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтмоқда.
Танловда вилоятдаги 1236 та умумий ўрта таълим мактабларининг 13 минг 700 нафардан ортиқ 9-, 10-, 11-синф ўқувчилари иштирок этмоқда.
Танловнинг туман, шаҳар босқичларида ғолиб бўлганларни мукофотлар кутяпти. 1-ўринга компьютер жамланмаси, 2-ўринга ноутбук, 3-ўрин соҳибига планшет ёки мобиль телефон берилади.
Сайтимизни кузатиб боринг, бу ҳақда батафсил маълумот берамиз.