14 кунлик карантиндан кейин пойтахтдаги катта савдо мажмуаси очилди
"Ўрикзор" савдо мажмуаси ўз фаолиятини қайта тиклади, дея хабар берди Учтепа тумани хокимлиги.
Сўнгги бир неча кун давомида Учтепа тумани ҳокимияти томонидан «Ўрикзор» савдо мажмуасининг қайта ишга тушиши бўйича хавфсизлик чораларини кўраётган эди.
4 июнь куни 14 кунлик карантиндан кейин "Ўрикзор" савдо мажмуаси қайта очилди. Фақат қурилиш материаллари бозори "Stroygorod" мажмуаси бундан мустасно.
Эслатиб ўтамиз, "Ўрикзор" савдо мажмуаси 23 май куни коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилгандан кейин вақтинчалик ёпилган эди.