«Зарафшон»нинг бугунги (2019 йил 3 октябрь, №124) сонида ўқинг

Айни кунларда сиёсий партиялар сайловда иштирок этиш учун имзо тўпламоқда. Хўш, имзолар қандай ва қачон тўпланади? Тўпланаётган имзолар сайлов қонунчилиги асосида амалга ошириляптими?

***

Юз ёшга кириш сири нимада? Иккинчи жаҳон уруши фронтортида жасорат кўрсатган онахон Марям Дўстметова шу қутлуғ ёшни қарши олди. Онахон ҳамон йиллар, саналар, фамилиялар - ҳаёти давомидаги бу каби маълумотларни адашмай айтади.

***

Тўй, тўй, тўй… Ўйлаб кўринг-чи, нега ўлчами мос бўлмаган ёки нархи қимматроқ кўйлакни олмаймиз-у, имкониятимиз етмаган тўйни ўтказамиз?

***

«Олийгоҳларда жисмоний тарбия фани фақат 1-курс талабаларига керакми?»

«Нега талаба спорт тўгаракларидан кўра репетиторни афзал кўряпти?»

Бу саволларга мутахассислар қандай жавоб берди?