2023 йилда Самарқандда қанча мактаб қурилади?
Бу йил вилоятда республика бюджет маблағлари ҳисобидан Самарқанд шаҳар Қорасув массивида 1680 ўринли, Ургут туманидаги Мерганча маҳалласида 990 ўринли янги мактаб бинолари қурилади.
Шунингдек, 32 та таълим муассасаси – Самарқанд шаҳридаги 19-мактаб, Каттақўрғон шаҳридаги 20-, 12-, Булунғур туманидаги 15-, 66-, Жомбой туманидаги 14-, Иштихон туманидаги 53-, 91-, Каттақўрғон туманидаги 104-, 61-, Қўшработ туманидаги 46-, 64-, 71-, Нарпай туманидаги 18-, 54-, 13-, Нурободдаги 28-, Оқдарё туманидаги 14-, Паст Дарғом туманидаги 115-, 44-, 75- умумтаълим мактаблари, Пайариқдаги 34-, 12-мактаб филиали, Пахтачи туманидаги 6-, Самарқанд туманидаги 9-, 10-, Тойлоқ туманидаги 21-, Ургут туманидаги 83-, 85-, 127-, 99-, 33-мактаб бинолари реконструкция қилиниб, қўшимча бинолар қурилиши режалаштирилган.
Жорий йилда вилоят бўйича фойдаланишга топшириладиган иншоотлар қуввати 10-200 ўринга эга.
Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати.