2025 йил фотосуратларда: урушлар, норозиликлар, фалокатлар— аммо ёруғ онлар ҳам бўлди
Биз тўплаган фотогалерея 2025 йилдаги ҳар бир муҳимвоқеани эсга солишни даъво қилмайди. У йил хотирадақандай қолганини акс эттиради: қўрқинч, изтироблилаҳзалар ҳамда амалга ошмай қолган тинчликдан умид.
Шу билан бирга, бу йилда кулгили, илиқ ва ҳатто қувончбахш этган лаҳзалар ҳам бўлгани унутилмаган.

Январь ойида Калифорнияда ҳалокатли ўрмон ёнғинлари содирбўлди. Сабаб — табиий ва инсон омилининг омадсиз уйғунлиги. Ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. Лос-Анжелесда, жумладанГолливудда, беш мингдан ортиқ уй ёниб кетди.

Карифорния ёнғинидан кейинги ёниб битган уйнинг вайроналариорасидан топилган гуллар.


АҚШда иммигрaцияга қарши курашнинг янги тактикаси қўлланилабошланди: оилаларни намойишкорона равишда ажратиш. Кўплабодамлар, ҳатто уларга бошпана бериш рад этилган ва депортaциятўғрисида қарор берилган бўлса ҳам мамлакатни тарк этишдан бош тортмоқда.


12 июнь куни Ҳиндистоннинг Аҳмадабод аэропортида Лондонгайўл олган Air India авиакомпаниясининг Boeing 787 Dreamliner йўловчи самолёти учиши билан ҳалокатга учради. У талабаларётоқхонаси устига қулади. Самолёт бортдаги 241 киши ва ердагияна 19 киши ҳалок бўлди. Бир нафар йўловчи мўъжиза туфайлитирик қолди.


Февраль ойида Сицилияда Этна вулқони отилди. Бу деярли ҳарйили, баъзан эса йилига бир неча марта содир бўлади. Бу сафар жабрланганлар бўлмади.

15 август куни АҚШ президенти Дональд Трамп Аляска штатидагиАнкоридж шаҳрида Россия президенти Владимир Путинни кутиболди. Бу Трампнинг Россия билан тўғридан-тўғри музокараларорқали — ҳам Украина, ҳам Европа иттифоқчиларидан ўтиб, Россия–Украина урушини тўхтатишга қаратилган иккинчиуриниши эди.


Ғазо секторида уруш давом этди. Июнь ойида АҚШ–Исроил Ғазогуманитар жамғармаси иш бошлади. У гуманитар ёрдамни олибкириш ва тақсимлаш, шунингдек, Исроил 2024 йилда ҲАМАС билан алоқалари сабаб ҳайдаб чиқарган БМТнинг Фаластинқочқинлари ишлари бўйича агентлиги ўрнини босиши керак эди.

26 апрель куни Украина президенти Владимир Зеленский ва АҚШ президенти Дональд Трамп Ватиканда, Папа Францискнинг дафнмаросими вақтида, Авлиё Пётр соборида.

Июнь ойида Исроил 12 кун давомида Эронни бомбардимон қилди. Ислом республикасининг ҳаво мудофааси деярли тўлиқ йўққилинди, ракета базалари вайрон этилди. Ўнлаб юқори лавозимлиҳарбийлар, жумладан Ислом инқилоби қўриқчилари корпусиқўмондонлиги деярли тўлиқ таркибда, шунингдек ядровийдастурни бошқарган олимлар ва муҳандислар ҳалок бўлди.

Гонконгдаги «Ван Фук Корт» турар жой мажмуасидаги улкан ёнғинсодир бўлди. 26–27 ноябрь кунлари икки кун ичида 32 қаватлисаккизта уйдан еттитаси ёниб кетди. 161 киши ҳалок бўлди. Ёнғинбиноларни реконструкция қилиш учун ўралган бамбук қурилиштўрлари ва ҳимоя сеткалари орқали жадал тарқалди.


10 сентябрь куни Аризона штати университети кампусидаамерикалик консерватив фаол Чарли Киркнинг ўлдирилиши муҳимсиёсий бурилиш воқеасига айланди.

Далласлик 13 ёшли Файзан Закининг май ойида Мериленд штатининг Натионал Ҳарбор шаҳрида бўлиб ўтган имломусобақасида ғолиб чиққанидан кейинги ҳолати.

Харьков вилоятида Россия бомбалари портлаганидан сўнг, украиналик аёл уй ҳайвонлари билан кўп қаватли уйидан югурибчиқмоқда.

18 май куни Непалдаги Эверест чўққисига яқинлашаётганалпинистлар саф тортмоқда.

Самарқандда Марказий Осиё-Форс кўрфази саммити бўлиб ўтди.
Гулнора Холдорова тайёрлади.