2025 йилнинг энг кучли паспортлари

Паспорт мамлакатнинг дипломатик таъсири ва ўз фуқароларига тақдим этадиган глобал ҳаракатчанликни акс эттиради. «Henley & Partners» халқаро компанияси маълумотлари асосида тақдим этилган ушбу инфожадвалда 2025 йилда йирик мамлакатлар паспортларининг нуфузи визасиз йўналишлар сонига қараб тартибланган.
2025 йилда Сингапур ўз фуқаролари учун 193 давлатга визасиз киришни таъминлаб, дунёдаги энг кучли паспортга эга давлат, деб топилди. Сингапур паспортининг нуфузи мамлакатнинг мустаҳкам халқаро алоқалари ва иқтисодий барқарорлигини акс эттиради. Ундан кейинги ўринларда 190 та йўналиш бўйича Япония ва Жанубий Корея туради.
Франция, Германия, Италия ва Испания каби Европа давлатлари фуқаролари 189 та давлатга кириш имкониятига эга позициялари билан юқори поғоналардан жой олган. Умуман олганда, барча Европа давлатларининг паспорт нуфузи баланд, йирик Европа давлатлари орасида энг паст кўрсаткичга эга, визасиз 187 та йўналиш билан Швейцария ажралиб туради. Россияликларнинг 114 та давлатга визасиз кириш имконияти бор.
Буюк Британия (186), Австралия (185) ва Канада (184) фуқаролари 182 давлатга визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган АҚШдан салгина олдинда.
Ривожланаётган йирик давлатлар орасида Бразилия ва Аргентина давлатлари фуқароларининг саёҳат эркинлиги ўртача даражада юқори (170 та йўналиш). Таъкидлаш жоизки, аҳоли сони кўплиги ва глобал аҳамияти ортиб бораётганига қарамай, Хитой (83), Ҳиндистон (58) ва Вьетнам (50) давлатлари рўйхатнинг энг қуйи поғонасида жойлашган бўлиб, фуқароларининг чекланган ҳаракатчанлигини акс эттиради.