Файсал Ақиф Мисқал ал-Фаёз: Ўзбекистон юксак салоҳиятга эга мамлакат

Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Сенати Раиси Файсал Ақиф Мисқал ал-Фаёз бошчилигидаги делегация бугун Самарқандда бўлди.

Юқори мартабали меҳмонларни Самарқанд темирйўл вокзалида вилоят ҳокимлиги масъуллари кутиб олди.

Иордания парламенти делегацияси Самарқанддаги муқаддас қадамжо ва тарихий-маданий ёдгорликларни зиёрат қилди.

Имом Бухорий мажмуасида бўлган меҳмонлар давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бу ерда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишларини эътироф этиб, зиёратгоҳ улуғ алломанинг Ислом оламида тутган мавқеига мос кўркам ва салобатли масканга айланганини таъкидлади.

– Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари тобора ривожланиб бормоқда, - деди Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Сенати Раиси Файсал Ақиф Мисқал ал-Фаёз. - Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг ўтган йил Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи ҳамкорликни истиқболли йўналишларини очиб берди. Айни пайтда Ўзбекистон раҳбарининг юртимизга ташрифи режалаштирилмоқда ва бу ташриф ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишига ишонаман. Чунки Ўзбекистон юксак салоҳиятга эга мамлакат. Унинг бой тарихи, бугунги юксак тараққиёти ҳар қандай ҳамкорни ўзига жалб этади. Ташрифимиз давомида Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази, бугун Имом Бухорий мажмуаси ва яна кўплаб тарихий обидаларда бўлиб, Ўзбекистоннинг келгуси тараққиёти жуда улкан бўлишини тасаввур қиляпман. Имом Бухорийдек улуғ зотнинг юрти, албатта, келажаги порлоқ бўлади. Имом Бухорий бутун ислом дунёсида илоҳий қобилиятга эга шахс сифатида улуғланади. Буюк муҳаддис мангу қўним топган масканнинг ободлигини кўриб кўзимиз қувнади. Умуман, Самарқанд замини табаррук тупроқ. тФайсал Ақиф Мисқал ал-Фаёз: Ўзбекистон юксак салоҳиятга эга мамлакат.

Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Сенати Раиси Файсал Ақиф Мисқал ал-Фаёз бошчилигидаги делегация бугун Самарқандда бўлди.

Юқори мартабали меҳмонларни Самарқанд темирйўл вокзалида Самарқанд вилояти ҳокимлиги масъуллари кутиб олди.

Иордания парламенти делегацияси Самарқанддаги муқаддас қадамжо ва тарихий-маданий ёдгорликларни зиёрат қилди.

Имом Бухорий мажмуасида бўлган меҳмонлар давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бу ерда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишларини эътироф этиб, зиёратгоҳ улуғ алломанинг Ислом оламида тутган мавқеига мос кўркам ва салобатли масканга айланганини таъкидлади.

– Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари тобора ривожланиб бормоқда, - деди Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Сенати Раиси Файсал Ақиф Мисқал ал-Фаёз. - Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг ўтган йил Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи ҳамкорликни истиқболли йўналишларини очиб берди. Айни пайтда Ўзбекистон раҳбарининг юртимизга ташрифи режалаштирилмоқда ва бу ташриф ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишига ишонаман. Чунки, Ўзбекистон юксак салоҳиятга эга мамлакат. Унинг бой тарихи, бугунги юксак тараққиёти ҳар қандай ҳамкорни ўзига жалб этади. Ташрифимиз давомида Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази, бугун Имом Бухорий мажмуаси ва яна кўплаб тарихий обидаларда бўлиб, Ўзбекистоннинг келгуси тараққиёти жуда улкан бўлишини тасаввур қиляпман. Имом Бухорийдек улуғ зотнинг юрти, албатта, келажаги порлоқ бўлади. Имом Бухорий бутун ислом дунёсида илоҳий қобилиятга эга шахс сифатида улуғланади. Буюк муҳаддис мангу қўним топган масканининг ободлигини кўриб кўзимиз қувнади. Умуман, Самарқанд замини табаррук тупроқ. Тарихий обидаларнинг ҳар бир ўзига хос маъно-мазмунга, бой тарихга эга. Бундай азиз жойларни кўриш, зиёрат қилиш ва улардан маънавий озуқа олиш керак.

Ташриф давомида меҳмонлар Шоҳи Зинда ёдгорлиги, Амир Темур мақбараси, Регистон мажмуасида ҳам бўлиб, ушбу тарихий обидалар тарихи, улар билан боғлиқ қизиқарли маълумотлар билан танишди.