2025 йилнинг энг намунали соғлиқни сақлаш ҳудудий органлари ва тиббиёт олий таълим муассасалари аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида “2025 йилнинг энг намунали соғлиқни сақлаш ҳудудий органи” ва “2025 йилнинг энг намунали тиббиёт олий таълим муассасаси” номинациялари бўйича сўровномалар эълон қилинди.

Жами 250 минг нафар овоз берувчи иштирок этган ушбу сўровномалар якунида кенг жамоатчиликнинг баҳоси асосида ғолиблар аниқланди. 

Хусусан, “2025 йилнинг энг намунали соғлиқни сақлаш ҳудудий органи” номинациясида Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси 1-ўринни, Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси 2-ўринни ҳамда Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси 3-ўринни қўлга киритди.

“2025 йилнинг энг намунали тиббиёт олий таълим муассасаси” йўналишида Андижон давлат тиббиёт институти 1-ўринни, Бухоро давлат тиббиёт институти 2-ўринни ҳамда Тошкент давлат тиббиёт университети 3-ўринни эгаллади.

Соғлиқни сақлаш вазири А.Худоёов бошчилигида ушбу сўровномаларда энг кўп овоз тўплаган тегишли ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва тиббиёт олий ўқув юртлари ректорларига диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.