2025 йилнинг энг яхши фотосуратлари — World Press Photo талқинида

World Press Photo — Гаагада ўтказиладиган дунёдаги энг нуфузли фотожурналистика танловларидан бири. Унда ғолиблар суратнинг бадиийлигига эмас, балки унинг жаҳондаги муҳим воқеалар ва инсоният ҳаётини акс эттиришига қараб танланади.

Йил фотосурат муаллифи — Кэрол Гузи. Суратда Эквадордан АҚШга келган Луиснинг АҚШ иммиграция ва божхона назоратиходимлари томонидан олиб кетилаётган пайтида унинг рафиқаси акс этган. Оила боқувчисидан ажралиб, уч нафар фарзанди билан оғир аҳволда қолган.

Финалчилардан бири — Сабер Нуралдиннинг Ғазодаги гуманитар инқироз ҳақидаги сурати. Унда одамлар гуманитар ёрдам ортилган машинасидан озуқа олишга уринаётгани тасвирланган. Ёрдам тарқатишдаги муаммолар туфайли кўплаб қурбонлар қайд этилган.

Яна бир финалчи — Виктор Дж. Блю. У Гватемаладаги майя халқининг ачи гуруҳи аёллари иши бўйича суд жараёнини тасвирлаган. Ўнлаб йиллардан кейин зўравонлик қурбонлари адолатга эришишга муваффақ бўлган. 2025 йил 30 майда олинганушбу суратда Гватемала шаҳридаги суд биноси ташқарисида ҳукмчиқарилган куни бошқа ачи аёллари билан 1983 йилдаказармаларда ушлаб турилган ва 25 кун давомида зўравонликкаучраган Паулина Ихпата Алваро тасвирланган.

2026 йилда World Press Photo ғолиблари 71-марта эълон қилинди. Танловда нафақат суратнинг бадиийлиги, балки унинг жаҳондаги муҳим воқеаларни акс эттириши ҳам асосий мезон ҳисобланади.