26 миллион сўмга ноқонуний сотилаётган симоб савдосига чек қўйилди
- 29.05.2019 14:56
- 211
- Жиноят ва жазо
Божхоначилар томонидан навбатдаги қонунбузарлик ҳолатига чек қўйилди.
Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида симоб моддасининг ноқонуний олди-сотдиси билан боғлиқ бир нечта ҳолатларнинг олди олинди.
Хусусан, тадбирда фуқаро Б.К шартли харидорга 3 килограмм симоб моддасини 9 миллион сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Бундан ташқари, Навоий шаҳрида ўтказилган яна бир тадбирда шартли харидорга 30,7 грамм симоб моддасини намуна тариқасида тақдим этиб, кейинчалик идиши билан умумий оғирлиги 6,85 килограмм бўлган симобни 26 миллион сўмга сотаётган пайтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ибратли воқеа: Онам-а, онам...
- Кеча, 20:51
- Мутолаа
Туркиянинг ноёб хазинаси
- Кеча, 20:34
- Ўқинг, қизиқ!
Тойлоқда саноат ривожи изга тушадими?
- Кеча, 08:14
- Иқтисодиёт