28 ёшли қамашилик йигит поччасини ўроқ билан жароҳатлади

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида нохуш воқеа юз берди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 14 август куни соат 21:00 ларда “Бобуртепа” МФЙда яшовчи 29 ёшли Б.Ч. уйида ўзаро жанжал оқибатида “Пастол” қишлоқда яшовчи поччаси 38 ёшли Э.Р.нинг бошига ўроқ билан уриб, жароҳат етказган.

Натижада Э.Р. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Б.Ч. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.