5 йилда банкларда бир ойлик нақд пул тушуми қарийб 7 баробарга кўпайди
2016 йилда Самарқандда тижорат банкларидаги валюта айирбошлаш шохобчалари сони 67 та бўлган бўлса, бугунги кунда бундай шохобчалар сони 2 баробарга ортиб, 128 тани ташкил этмоқда. Улар орқали тижорат банклари томонидан ҳар ойда ўртача 40 млн. АҚШ доллари сотиб олинмоқда ҳамда 11-12 млн. АҚШ доллари сотилмоқда.
Бундан ташқари, 17 та тижорат банкнинг 88 та автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчалари мижозларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Улар орқали ҳар ойда ўртача 650-700 минг АҚШ доллари сотиб олинмоқда ва 150-160 минг АҚШ доллари сотилмоқда.
Банкдан ташқари айланмада бўлган каттагина нақд пул маблағлари банк ҳисоб варақлари орқали айланиб, тижорат банкларига нақд пул тушиши даражаси ошиши таъминланмоқда. Вилоятдаги банкларда 2017 йилда бир ойлик ўртача нақд пул тушуми 240 млрд. сўм атрофида эди. Бугун эса бу кўрсаткич қарийб 7 баробар кўпайиб, 1,6 триллион сўмни ташкил этмоқда.
Банкоматлар тармоғини кенгайтириш борасида олиб борилган чора-тадбирлар натижасида уларнинг сони 2018 йилда 52 тани ташкил этган бўлса, ҳозирги кунда 630 тага етказилди.