61,54 грамм заргарлик буюмлари ушлаб қолинди
Самарқанд халқаро аэропортига “Внуково-Самарқанд” авиарейси билан учиб келган йўловчига тегишли багаж ва қўл юкларида шубҳали буюмлар борлиги божхона ходимларида шубҳа уйғотди.
Ходимлар йўловчининг сумкасидан божхона декларациясида кўрсатилмаган ҳамда божсиз олиб кириш меъёридан ортиқча, тахминий қиймати 61,5 миллион сўмлик, оғирлиги 61,54 грамм заргарлик буюмлари борлигини аниқлашди.
Ҳолат юзасидан божхоначилар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди ҳамда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Божхона бошқармаси ахборот хизмати.