9 майда «Ўлмас полк» Душанбеда маршлар остида бўлиб ўтади

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри ҳокимлиги эртага, 9 майда шаҳарда «Бессмертный полк» акциясини ўтказишга рухсат берди. Бу ҳақда Душанбе шаҳридаги Рус миллий маданият маркази хабар бермоқда.

Тантанали тадбирни бошлаш эрталаб соат 10:00 га белгиланган.

«Ўлмас полк» — бу машъум уруш қурбонларини муносиб хотирлаш бўлади. Шунинг учун барчани ушбу тадбирда қатнашишга таклиф этамиз, дейилади Душанбедаги Рус миллий маданият маркази мурожаатида.

Ўтган йил, гарчи расмийлар рухсат бермаган бўлишсада, бу тадбир бўлиб ўтган эди. Ўшанда тадбирда 500 нафар киши қатнашган эди.

Бу йил иштирокчилар сони ўтган йилгидан бир неча баробар кўп бўлиши тахмин қилинмоқда.

Бугунги кунда Тожикистонда бор йўғи 244 нафар 2-Жаҳон уруши қатнашчиси қолган.

Бу йил уларга давлат томонидан 1500 сомони миқдорида бир марталик ёрдам пули ажратилди.