Аэропортда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари билан "яшил йўлак"дан ўтаётган шахс аниқланди

Самарқанд халқаро аэропортига “Домодедово-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган фуқаро Ш.А. “яшил йўлак” орқали ўтаётганида унда товарларни божсиз олиб кириш нормасидан ортиқча юк борлиги учун тўхтатилди.

Бунинг сабаби бошқа бўлиб чиқди: унинг багаж-сумкасида алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бор экан. Божхона ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан Ш.А.га тегишли умумий қиймати 14,7 миллион сўмлик алкоголь ва тамаки маҳсулотларини расмийлаштирилиб олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Самарқанд шаҳридаги янги халқаро аэропортда “сезилмайдиган божхона назорати” тизими жорий қилинган.

Вилоят божхона бошқармаси
ахборот хизмати.