Алимент, ишга тиклаш, қарздорлик... Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси раҳбари сайёр қабул ўтказди

 

Тойлоқ туманида МИБ вилоят бошкармаси бошлиги Суръат Жабборов томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда 20 га яқин мурожаат келиб тушган бўлиб, асосий қисми алимент ундириш, қолганлари эса уй-жой масаласи, қарз ундириш ва чеклов бўйича масалалар ташкил этиб, ушбу алоҳида назоратга олинди, дея хабар бермоқда бошқарма матбуот хизмати.