Андрей Шипилов “Динамо”дан истеъфога чиқишини маълум қилди
- 08.08.2022 10:37
- 95
- Спорт
Суперлига 11-турининг қолдирилган учрашуви доирасида “Динамо” Самарқандда “Насаф”га йирик (0:4) ҳисобда мағлуб бўлгач, мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов матбуот анжуманида истеъфога чиқишини эълон қилди.
Бу ҳақда клуб ахборот хизмати хабар берди.
Шипилов матбуот анжуманида қуйидагиларни айтиб ўтган: “Бугунги ўйин ҳақида нима ҳам дердим... Биз биринчи голни ўтказиб юборгунча тактик ўйин намойиш этдик. Жамоа характер кўрсата олмади. Футболда жамоа ўз иродасини намойиш эта олмаса, бу бош мураббийнинг айби. “Динамо” қўл остимда 5 та ўйинда майдонга тушиб, бирорта ҳам ғалаба қозонмаган экан, мен истеъфога чиқаман. Яхшиси, янги мураббий келсин, жамоани бироз руҳлантирсин. Айни дамда жамоага ўзгаришлар керак. Раҳбариятдан ва самарқандлик мухлислардан узр сўрайман. Қўлимдан келганини қилдим. Аммо бу вазифани уддалашим учун етарли бўлмади”.
“Динамо” Суперлиганинг 14-туридан кейин сўнгги 14-ўринни эгаллаб турибди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа