АҚШ Сенати делегацияси Самарқанднинг бой тарихий мероси билан танишди
АҚШ Сенатининг Марказий Осиё бўйича кокуси ҳамраиси, сенатор Стив Дэйнс бошчилигидаги делегация Самарқандга келди.
Меҳмонларни Самарқанд темир йўл вокзалида вилоят ҳокимининг ўринбосари Рустам Қобилов кутиб олди.
Делегация аъзолари дастлаб Амир Темур мақбарасини зиёрат қилиб, Соҳибқирон ва темурийлар даврининг бой давлатчилик тарихи ҳамда бунёдкорлик анъаналари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишди.
Шундан сўнг меҳмонлар Регистон майдонида бўлиб, мадрасаларнинг меъморий ечимлари ва улуғворлигидан катта таассурот олишди.
Ташриф доирасида делегациянинг Самарқанд шаҳридаги бошқа диққатга сазовор масканлар ва маданий мерос объектлари билан танишиши ҳам кўзда тутилган.