АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси виза тўлов нархлари ошишини маълум қилди
- 31.05.2023 15:14
- 156
- Самарқанд
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси виза учун маъмурий тўлов миқдори ўзгариши 2023 йил 30 май кунидан эмас, 2023 йил 17 июндан эътиборан кучга киришини маълум қилди.
➖АҚШ туристик виза тоифасига ҳамда петиция талаб этмайдиган ноиммиграцион виза турларига мурожаат этувчилар учун маъмурий тўлов миқдори 160 АҚШ долларидан 185 АҚШ долларига кўтарилади.
➖Петиция асосида бўлган (H, L, O, P, Q va R) виза тоифаларига мурожаат этувчилар учун маъмурий тўлов миқдори 190 АҚШ долларидан 205 АҚШ долларига кўтарилади.
Визага мурожаат этиш бўйича батафсил маълумотга расмий uz.usembassy.gov/visa ва travel.state.gov/visas веб-саҳифалари орқали эга бўлишингиз мумкин.
Теглар:
АҚШ элчихонаси
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа