«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилди
- 23.12.2020 15:20
- 140
- Ўзбекистон
Ҳукуматнинг 22 декабрдаги тегишли қарори билан «Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилди.
Мазкур кўкрак нишони билан ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш, аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишнинг янги тизимини яратиш, кутубхоналарда сақланаётган миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш ишларига муносиб ҳисса қўшган, жамиятда мутолаа маданияти, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва ёш мутахассис кадрларни тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилган ва мазкур йўналишда юқори натижаларга эришган фуқаролар тақдирланади.
Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар меҳнатга ҳақ тўлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида (бугунги кунда — 2 717 320 сўм) бир йўла тўланадиган пул мукофотини олади.
Теглар:
кўкрак нишон
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда замонавий IТ-park қурилиши бошланди
- 52 дақиқа аввал
- Таълим
Илмий тадқиқотлар ҳаётга жорий этиляптими?
- Бугун, 17:18
- Саломатлик
Қудачилик ва кибр
- Бугун, 17:02
- Мутолаа
Антибиотиклар фойдалими ёки зарарли?
- Бугун, 16:38
- Таълим
Экология: Бугунги бепарволик, эртанги фожиа
- Бугун, 16:30
- Долзарб