Ахборот технологияларидан фойдаланиб фирибгарлик содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–794-сон, 19.10.2022 й.)
• Қонун билан Жиноят кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, фирибгарликни ахборот тизимидан, шу жумладан, ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.
• Эндиликда ушбу қилмиш БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
• Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик белгиланди.
• Ушбу ҳуқуқбузарлик оғирлаштирувчи ҳолатларда 15 сутка маъмурий қамоққа олишга ёки БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади, дейилади Huquqiy axborot берган маълумотда.