Аёл болани парваришлаш таътили даврида ишлаши мумкинми?
- 25.02.2020 13:59
- 529
- Йўриқнома
Аёлларга туққунга қадар 70 календарь кун ва туққанидан кейин 56 календарь кун муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.
Шунингдек, аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи 2 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилади. Бу даврда иш жойи сақланади.
Аёл ўз хоҳишига кўра, болани парваришлаш таътили даврида тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида ёки иш берувчи билан келишиб, уйда ишлаши мумкин.