Балли, Муҳаммадали, яшавор, Лазиз!

Бугунги мураккаб эпидемиологик вазиятда давлатимиз томонидан ёшларга берилаётган имкониятлардан унумли ва самарали фойдаланиб, ўзининг қизиқиши, шижоати, ишбилармонлиги билан айрим тенгдошларимиз кўпчиликка намуна бўлишмоқда.

Масалан, Самарқанд шаҳридаги Тадбиркорлар маҳалласида яшовчи ёш тадбиркор Муҳаммадали Акбаров банкдан имтиёзли кредит олиб, хонадонида дастурлаш хизматини йўлга қўйди. Бу билан у нафақат ўзини, балки пандемия оқибатида иш ўринларини йўқотган 4 нафар тенгдошини ҳам иш билан таъминлади. Улар тиббиёт ва умумий овқатланиш корхоналари учун дастурлар яратиб беришмоқда.

Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги Ургути маҳалласида истиқомат қилаётган ёш ишбилармон Лазиз Халилов ҳам банкдан кредит олиб, новвойхона фаолиятини йўлга қўйди. У ҳам тўртта янги иш ўрни яратиб, 4 нафар фуқарони иш билан таъминлади. Улар бугунги кунда аҳолига арзон ва сифатли нон етказиб бермоқда.

Азамат Аминов,

СамДУ талабаси.