Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Банк ходимлари “Марказий банк кубоги” баҳсларига киришди

Марказий банк Самарқанд вилояти бош бошқармаси ҳамда инкассация бошқармаси ташаббуси билан банк ходимлари ўртасида спортнинг минифутбол, баскетбол, волейбол, стол тенниси, шахмат, шашка, бадминтон, дартс ва мерганлик турлари бўйича “Марказий банк кубоги - 2020” мусобақалари ўтказилмоқда.

Волейбол бўйича ташкил этилган баҳсларда 1-ўринни “Туронбанк”, 2-ўринни “Савдогарбанк”, 3-ўринни инкассация бошқармаси жамоалари қўлга киритди.

Стол теннисининг эркаклар ўртасида ўтказилган баҳслар ғолиблиги “Ориент финанс банк” ходими Дилшод Ядгаров, “Капиталбанк” ходими Отабек Турумов ҳамда инкассация бошқармаси ходими Ойбек Шоимовларга насиб этди.

Спортнинг дартс тури бўйича аёллар баҳсида Марказий банк ходими Фариза Бурхонова, “Инфинбанк” ходими Мадина Рафиева, “Савдогарбанк” ходими Моҳичеҳра Нуриддиновага тенг келадигани топилмади.