Берган ҳам, олган ҳам жазоланади

Англияга кетиш учун икки нафар қўшработликни чув туширган, унга пулларини қўшқўллаб топширганлар бўйича иш очилган.

Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.

Аниқланишича Ф.У. икки нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Англия давлатига ишга юборишини айтган. Бунинг эвазига уларнинг 2 500 АҚШ доллари ва 2,5 миллион сўм пулини қўлга киритган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.