Берлинлик шифокорлар Навальний заҳарланганини маълум қилди
- 25.08.2020 12:20
- 119
- Хориж
Берлин клиникаси шифокорлари Алексей Навальний организмида интоксикация қайд этдилар. Бу ҳақда “Шарите” клиникаси сайтида эълон берилди.
Маълум қилинишича, айнан қайси заҳарли модда саломатликни ёмонлашишига олиб келгани ҳозирча аниқланмаган – айни вақтда кенг кўламли таҳлиллар ўтказилмоқда.
22 август куни россиялик муҳолифатчи Берлин клиникасига олиб келинди. Германия полицияси томонидан клиника ёнида 24 соатлик навбатчилик ташкил этилгани ҳақида маълум қилинди. Шифокорлар бемор саломатлигини “барқарор оғир аҳволда”, деб баҳоламоқда.
Германия канцлери Ангела Меркель, немис шифокорлари томонидан қўйилган ташхисга изоҳ бериб, Россия Федерацияси ҳукуматини, бўлиб ўтган воқеани тўла-тўкис ўрганиб, воқеага алоқадор бўлганларни жазолашга чақирди.
Теглар:
Берлин
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа